Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбиркордан 2,5 сотихли уй-жойни офис учун олиб бериш эвазига 15 минг доллар сўраган фуқаро аниқланди
Тошкентда тадбиркордан 2,5 сотихли уй-жойни офис учун олиб бериш эвазига 15 минг доллар сўраган фуқаро аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сергели туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Т.С. «B.M.» МЧЖ раҳбари Ф.нинг ишончига кириб, Янгиҳаёт туманидан 2,5 сотихли уй-жойни офис учун олиб беришни ваъда қилиб, эвазига унинг 15 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
21:32 / 21.05.2025
Ҳиндистонда фирибгар келин етти ойда 25 нафар куёвни алдади
07:40 / 21.05.2025