Жаҳон | 22:14 / 11.10.2021
5209
1 дақиқада ўқилади

АҚШ талаби билан Беларуснинг Нью-Йоркдаги бош консулхонаси ёпилади

Аввалроқ Беларусь ташқи ишлар вазири Владимир Макей Минск АҚШга элчи номзодини белгилагани, аммо уни Қўшма Штатларга жўнатишдан маъно кўрмаётганини айтганди.

Фото: ТАСС

Беларуснинг Нью-Йоркдаги бош консулхонаси ёпилади. Бу ҳақда консулхона сайтида хабар қилинди.

“Америка томонининг талаби билан Беларусь Республикасининг Нью-Йорк шаҳридаги бош консулхонаси 2021 йил 21 октябрдан фаолиятини тўхтатади”, – дейилади хабарда.

Маълумот берилишича, консуллик округи ҳудудида яшовчи Беларусь фуқаролари консуллик ҳаракатлари бўйича Беларуснинг Вашингтондаги элчихонасига мурожаат қилишлари мумкин.

Сентябрь бошларида Беларусь ташқи ишлар вазири Владимир Макей Минск АҚШга элчи номзодини белгилагани, аммо ҳозирги шароитда уни Қўшма Штатларга жўнатишдан маъно кўрмаётганини айтганди.

Ўз навбатида, АҚШнинг Минскдаги элчихонаси республикадаги дипломатик миссиясини қисқартиришини маълум қилган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид