Сотиш учун Тошкентга олиб кетилаётган сифатсиз гўшт Навоийда тўхтатиб қолинди

Фото: ИИВ ахборот хизмати
Навоий вилояти Кармана туманида жойлашган «Самарқанд» ЙПХ масканида Бухородан Тошкентга олиб кетилаётган сифатсиз гўштлар тўхтатиб қолинган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ППХ ва ЖСТБ карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 8 октябрь куни Бухоро вилояти Ғиждувон туманида яшовчи Ш.Ш. бошқарувидаги «Ласетти» машинаси Навоий вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ карантин тадбирларини таъминлаш бўлинмаси ходимлари томонидан тўхтатиб текширилган.
Текширув давомида машина юкхонасида 160 килограмм йирик шохли қорамол гўшти ветеринария-санитария қоидалари талабларига зид равишда Тошкент шаҳрига сотиш мақсадида олиб кетилаётганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан Маъмурий кодекснинг 109-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Олдинроқ Навоийда Тошкентга олиб кетилаётган 900 килограммга яқин сифатсиз гўшт тўхтатиб қолинганди.
Мавзуга оид

22:11 / 20.05.2025
Ўзбекистонда гўшт нархи ошишига қайси омиллар таъсир қиляпти?

22:18 / 14.05.2025
“170 дона 200 сўмлик” — Навоийда пенсиянинг бир қисми тангада тўланаётгани айтиляпти

12:15 / 10.05.2025
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги гўшт нархининг ошишига сабаб бўлган омилларни маълум қилди

13:30 / 07.05.2025