Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухоро шаҳрида «тиббиёт шаҳарчаси» ташкил этилади - Шавкат Мирзиёев
Бухоро вилоятида 422 минг нафар аҳолининг сурункали касаллиги бор. Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Бухоро вилояти сайловчилари билан учрашувида айтиб ўтди.
“Вилоятда тиббий хизматлар сифатини тубдан ошириш мақсадида, Бухоро шаҳрида илмни амалиёт билан бирга олиб борадиган “тиббиёт шаҳарчаси” ташкил этилади.
Бунда вилоятнинг 10 та тиббиёт муассасаси билан бирга, Бухоро тиббиёт институтининг энг замонавий ускуналар билан жиҳозланган клиникаси барпо этилади. Бу ерда нейрохирургия, онкология ва кардиохирургия йўналишларида махсус бўлимлар очилади ҳамда мутахассислар тайёрлаш йўлга қўйилади.
Ҳомиладор аёллар ва чақалоқларга юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш учун эса Ғиждувон, Ромитан, ва Қоракўлда перинатал марказлари фаолияти йўлга қўйилади.
Бирламчи бўғинда 40 ёшдан ошган 500 мингдан зиёд аҳоли диабет, юрак-қон томир ва онкологик касалликлар бўйича манзилли тиббий кўриклардан ўтказилади.
Келгуси беш йилда яна 14 та оилавий шифокорлик пункти ва 6 та оилавий поликлиника ташкил этилади, 100 та тиббиёт муассасаси тўлиқ таъмирланади”, деди президентликка номзод.
Мавзуга оид
16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди
14:39 / 16.05.2025
Бухорода йўлдан ўтаётган аёл экскаватор босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
19:05 / 12.05.2025
Бухоро шаҳрида 3 та машина ёниб кетди
14:03 / 11.05.2025