Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ургутда маҳалладошини мих билан жароҳатлаб ўлдирган 26 ёшли йигит 18 йилга қамалди
Жорий йил 5 июн куни Ургут туманида яшовчи 26 ёшли йигит маст ҳолда 41 ёшли ҳамқишлоғини мих билан жароҳатлаган. Оқибатда жабрланувчи шифохонада вафот этганди. Олий суд матбуот котиби Азиз Обидовнинг хабар беришича қотилга суд ҳукми ўқилган.
Маълум қилинишича, 2021 йил 5 июнь куни соат 18:30 ларда Ургут тумани Ғўс қишлоғида жойлашган Етти уйлик маҳалласида яшовчи Б.С. қишлоқ марказида жойлашган тўйхона олдида таниши, шу қишлоқнинг Ўрта гузар маҳалласида яшовчи Ў.О. билан маст ҳолатда ўзаро жанжаллашиб қолган.
Сўнг шу атрофда жойлашган хўжалик моллари дўконидан 15 сантиметр узунликдаги михни олиб чиқиб, Ў.О.нинг ўнг кўкрак қисмига бир маротаба санчиб, у ерга йиқилганидан сўнг оёқ ва қўллари билан бош соҳасига зарбалар берган. Оқибатда оғир тан жароҳатлари олган Ў.О. Ургут туман тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимида вафот этган.
Қайд этилишича, Жиноят ишлари бўйича Ургут туман судида мазкур жиноят иши кўриб чиқилган. Суд Б.С.ни Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «л» ва «ж» бандлари билан айбдор деб топган ва унга 18 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган.
Мавзуга оид
22:09 / 23.04.2025
Олмалиқда ширинликни еб қўйган боласининг қўлини куйдирган она 2 йилга қамалди
12:31 / 08.04.2025
Ургутда гиёҳванд модда сотган мактаб директори 10 йилга қамалди
17:21 / 05.04.2025
100 минг долларлик “ўйин”: Марғилондаги бир жиноят тафсилоти
08:38 / 05.04.2025