Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда машинанинг ғилдираги чиқиб кетиб ЙТҲ содир бўлди. Ҳайдовчи вафот этди
Қашқадарё вилояти Ғузор туманида ҳаракатланиб кетаётган Nexia машинасининг ғилдираги чиқиб кетиб ЙТҲ содир бўлган. Оқибатда ҳайдовчилардан бири вафот этган. Бу ҳақда Kun.uz’га вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати инспектори Баҳодир Жўраев маълум қилди.
Қайд этилишича, жорий йил 7 октябрь куни соат 7:45ларда Қарши-Бухоро-Нукус-Бейнов автомобил йўлининг Ғузор тумани Тошгузар қишлоғи ҳудудидан ўтган 15-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Сурхондарёдан ҳаракатланиб келаётган Nexia машинасининг орқа чап ғилдираги чиқиб кетиб машина ағдарилган. Ғилдирак эса бетон тўсиқдан ошиб ўтиб, йўлнинг қарама-қарши томонидан ҳаракатланиб келаётган Nexia машинасининг том қисмига зарб билан урилган. Зарба туфайли машинанинг том қисми жиддий шикастланган. Оқибатда, унинг ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.
Таъкидланишича, ҳозирда ҳодиса юзасидан Ғузор тумани ИИБ тергов бўлими томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди
07:35 / 27.07.2024