Самарқандда бетон тўсиққа урилиб, ағдарилган «Нексия» ёниб кетди. Икки киши ҳалок бўлди
Бугун, 14 октябрь куни соат 6:20ларда Самарқанд вилоятининг Булунғур тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 автомобиль йўлининг 1050-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Маълум қилинишича, «Нексия» русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси тезликни меъёридан ошириб келиб, бошқарув вақтида ухлаб қолиши натижасида йўлни ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиб, ағдарилиб кетган.
ЙТҲ натижасида транспорт воситасида ёнғин содир бўлган. Ҳодиса оқибатида машина салонида бўлган икки нафар йўловчи воқеа жойида вафот этган. Ҳайдовчи тиббиёт бирлашмасига ётқизилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Барча ҳайдовчилардан йўлларда ҳушёр, огоҳ бўлишларини, узоқ манзилларга йўлга чиқишдан олдин дам олишларини, машинада кетаётганда чарчоқ аломатлари сезилса, тўхтаб, дам олишларини сўраймиз. Тезликни меъёридан оширманг”, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди
07:35 / 27.07.2024