Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ер участкалари олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга компенсация тўланади – Ҳоким қарори
Нурафшон шаҳрида давлат ва жамият эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш учун 18,4 млрд сўм ажратилади. Бу ҳақда Тошкент вилоят ҳокими Д.Ҳидоятовнинг қарори қабул қилинди.
Тошкент вилояти ҳокимининг 2021 йил 13 октябр куни имзолаган 172-10-0-Q/21-сонли қарорига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 6 октябрдаги 606-Ф-сон фармойишига асосан Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрини маъмурий марказ сифатида янгидан қуриш учун тасдиқланган Бош режага мувофиқ, Тошкент йўли кўчасининг кенгайиши ҳамда Г60 лойиҳавий автомобиль йўли қурилиши муносабати билан баҳолаш ишлари якунига етган ва 22 нафар мулкдорга етказилган зарарларни қоплаш учун республика марказлашган жамғармаси ҳисобидан Тошкент вилояти ҳудудий жамғармасига 18,4 млрд сўм маблағ ажратилади.
«Давлат ва жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларининг олиб қўйилиши муносабати билан фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган зарарларни қоплаш бўйича марказлаштирилган ҳудудий жамғарма маблағлари ҳисобидан Нурафшон шаҳар ҳокимлигига 18,4 млрд сўм маблағ ажратилсин», дейилади қарорда.
Мавзуга оид
16:38 / 10.04.2025
Ҳарбий хизматчиларга турар жой ижараси учун тўланадиган компенсация миқдори оширилди
14:59 / 10.04.2025
Тошкентда касб касалига чалиниб, меҳнат ҳуқуқлари бузилган ўқитувчига 337 млн сўм ундириб берилди
11:30 / 12.03.2025
Японияда давлат хизматчилари ишга беш дақиқа олдин келишга мажбурлангани учун 67 минг доллар компенсация олди
11:49 / 01.03.2025