Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Айрим шахсларга солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш имкони берилади
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун президент томонидан имзоланди. Қонун билан Солиқ кодексига бир қатор ўзгартиришлар киритилди.
Солиқ кодексининг 99-моддасига киритилган ўзгартиришга кўра, Давлат солиқ қўмитаси солиқларни, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни белгиланган тартибда мол-мулкни гаровга бермаган ҳолда, кафилликсиз ёки банк кафолатисиз бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини тақдим этишга ҳақли эканлиги белгиланди (бундан даромад солиғи, ижтимоий солиқ, тўлов манбаида олинадиган фойда солиғи мустасно).
100-моддага киритилган қўшимчага кўра, фаолиятни 3 йилдан ортиқ вақтдан буён амалга ошираётган, солиқларни ўз вақтида тўлаган, аммо молиявий аҳволи солиқ қарзини муддатида тўлаш имкониятига эга бўлмаган манфаатдор шахсларга солиқларни бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилиши мумкин.
Кодекснинг 378-моддасига киритилган ўзгартиришларга кўра, солиқ тўловчининг Ўзбекистон профессионал (касб-ҳунар мактаблари, коллежлар, техникумлар) ва олий таълим ташкилотларида таълим олиш (ўзининг, шунингдек 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун йўналтириладиган даромадлари солиққа тортилмайди (илгари ушбу имтиёз фақат олий таълим бўйича татбиқ этилган).
Мавзуга оид
13:53 / 07.05.2025
БАА дунёда биринчи бўлиб қонунларни ёзишда сунъий интеллектдан фойдаланмоқчи
17:14 / 19.04.2025
Депутатлар сунъий интеллектда яратилган ноқонуний контент учун жазога изоҳ берди
20:06 / 14.04.2025
Қонун лойиҳасига илова қилинадиган ҳужжатлар рўйхати кенгайтирилди
09:52 / 21.02.2025