Жаҳон | 21:01 / 15.10.2021
2545
1 дақиқада ўқилади

Норвегияда янги ҳукумат ўз вазифаларини бажаришга киришди

Норвегияда сентябрда ўтган сайловлардан кейин шакллантирилган янги ҳукумат ўз вазифаларини бажаришга киришди. Янги ҳукуматга Йонас Гар Стере бошчилик қилади.

Йонас Гар Стере / Фото: EPA

Стере бошчилигидаги сўл центристик озчилик 13 сентябрда ўтган парламент сайловларида консерватив кўпчиликни мағлубиятга учратган ва энди кейинги 4 йил давомида мамлакатдаги сиёсатни белгилайди.

 Норвегиянинг янги бош вазири ҳукуматда бир қатор тайинловларни амалга оширган.

Ўтган ҳафта Норвегиянинг эндиликда собиқ бош вазири Эрна Сульберг ўзи бошчилигидаги ҳукумат сайловлардаги мағлубиятдан кейин истеъфога чиқишини эълон қилганди.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид