Ўзбекистон | 18:39 / 15.10.2021
36388
2 дақиқада ўқилади

Renault автоконцерни Ўзбекистонда автомобиль ишлаб чиқаришни бошлайди

Франциянинг Renault компанияси Ўзбекистонда автомобил ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда. Arkana ва Kaptur кроссоверлари жорий йилнинг кузиданоқ сотувга чиқарилиши айтилмоқда.

Renault Arkana 
Фото: Renault
Renault Kaptur 
Фото: Renault

Франциянинг автомобиль ишлаб чиқарувчи Renault компанияси ҳамкори Roodell билан биргаликда ўз автомобилларини Ўзбекистон бозорида ишлаб чиқариш ва сотишни бошлаш режаларини эълон қилди.

Дастлабки автомобиллар жорий йилнинг кузида сотувга чиқарилиши кўзда тутилган. Биринчи босқичда Renault Arkana ва Renault Каptur, кейинчалик эса Renault Duster йўлтанламас автомобили сотувга чиқарилади.

Бошланишига сотиш ва хизмат кўрсатиш Тошкентдаги 2 та дилерлик марказида амалга оширилади.

Аввалроқ, «Автоваз» компаниясининг президенти Николя Мор журналистлар билан учрашувда Ўзбекистонда Lada ва Renault автомобилларини йиғиш режалаштирилаётгани ҳақида айтиб ўтганди.

«Ўзбекистон бозорида мавжудлигимизни ривожлантиришнинг оқилона усули – бу машина тўпламларини ўша ерда йиғишни бошлашимиздир. Биз яқин12 ой ичида дастлаб Lada кейинроқ эса Renault русумли автомашиналарни йиғишни режалаштиряпмиз», – дея таъкидлаган Николя Мор.

Мавзуга оид