Ўзбекистон | 07:55 / 15.10.2021
5166
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда ЙТҲга учраган Nexia ёниб кетди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг Себзор чорраҳасида "Nexia" автомобили ёниб кетганлиги бўйича маълумот тарқалди. ИИВ ЙҲХББ ҳолат юзасидан расмий хабар берди.

Фото: ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Жорий йилнинг 13 октябрь куни соат 22:30ларда Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, "Нурафшон-Себзор" кўчалари кесишган чорраҳада ҳайдовчи, 1989 йилда туғилган Ш.М. бошқарувидаги "Lacetti" ҳамда ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган Д.Қ. бошқарувидаги "Nexia" русумли автомобили иштирокида тўқнашув содир бўлган ва "Nexia" автомобилида ёнғин юзага келган.

Ёнғин бартараф этилган. Тўқнашув ва ёнғин натижасида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ. Транспорт воситаларига зарар етган.

Мазкур ҳодиса юзасидан Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Самарқандда бетон тўсиққа урилиб, ағдарилган “Nexia” ёниб кетгани, икки киши ҳалок бўлгани хабар берилганди

Мавзуга оид