Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатлами учун арзон уй-жойлар қурилишини янада кенгайтирамиз – Мақсуда Ворисова
Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан президентликка номзод Мақсуда Ворисова уй-жойлар ва коммунал хизматларнинг ижтимоий мақбуллигини таъминлаш масаласига алоҳида ёндашмоқда.
“Биз аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, жумладан, ногиронлиги бўлган шахслар, ногирон фарзандларни тарбиялаётган ота-оналар, оғир ижтимоий аҳволга тушган аёллар учун арзон уй-жойлар қурилишини янада кенгайтиришга эришишни режалаштираяпмиз” – дейилади дастурда.
Дастурга кўра, мазкур вазифани амалга оширишда қуйидагиларни амалга ошириш режа қилинмоқда:
- мамлакатимизда замонавий инновацион технологиялар асосида қурилиш материаллари ва конструкциялар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш;
- аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари учун арзон уй-жой қуришга имтиёзли ипотека кредити бериш амалиётини такомиллаштириш;
- “Коммунал хизматлар тарифларини тартибга солиш асослари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш;
- ўрта муддатли истиқболда шаҳарлар ва қишлоқ аҳоли пунктларида аҳолини арзон электр-энергия, иссиқлик ва иссиқ сув тизими билан таъминлаш бўйича ҳудудий инвестиция дастурларини, жумладан, жойларда давлат-хусусий шериклик тартибидаги дастурларни амалга ошириш;
- коммунал хизматларни амалга оширувчи ташкилотлар томонидан асоссиз равишда нарх-наво ва тарифлар оширилиши ҳолатларига йўл қўймаслик мақсадида, соҳада маълумотлар очиқлигини таъминлаш ҳамда коммунал хизматлар тарифлари устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш;
- ўрта муддатли истиқболда шаҳарлар ва аҳоли яшаш пунктларида яшил ҳудудлар, истироҳат боғлари, болалар учун ўйин майдончаларини кенгайтириш, бунда ногиронлиги бўлган шахсларнинг дам олиши учун зарур шароитларни яратиш.
Мавзуга оид
08:50 / 21.05.2025
4 ойда зўравонликка учраган 2 мингдан ортиқ хотин-қизга ёрдам кўрсатилди
10:44 / 14.05.2025
Россияда ота-она қарамоғисиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди
23:12 / 29.04.2025
Россияда ота-она қарамоғисиз қолган болалар Ўзбекистонга қайтарилди
11:36 / 29.04.2025