Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда таъмирланаётган кўприкдан тушиб кетган Lacetti ҳайдовчиси вафот этди
Қашқадарё вилояти Косон туманида кўриш чекланган жойда юқори тезликда ҳаракатланган Lacetti таъмирлаш ишлари олиб борилаётган кўприкдан тушиб кетган. Оқибатда ҳайдовчи вафот этган. Бу ҳақда Kun.uz’га вилоят ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йил 8 октябр куни соат 2:00ларда давлат аҳамиятига эга бўлган 4Р-95 Косон-Шўрбозор автомобил йўлининг Косон тумани Эшонтепа қишлоғидан ўтган 8-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Lacetti машинаси ҳайдовчиси ҳаракатланиб келаётиб Эшонтепа қишлоғи ҳудудида таъмирлаш ишлари олиб борилаётган кўприкдан пастга тушиб кетган. Оқибатда ҳайдовчи оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.
Дастлабки суриштирувда аниқланишича, Lacetti машинаси ҳайдовчиси эҳтиётсизлик қилган ва кўриш чекланган ҳудудда машинани юқори тезликда бошқарган.
Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан Косон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди
07:35 / 27.07.2024