Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида янги театр ва Фахриддин Умаров номидаги ижод мактаби қурилади
Нурафшон шаҳрида янги театр барпо этилади. Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти сайловчилари билан учрашувда маълум қилди.
“Ўтган асрнинг ўттизинчи-қирқинчи йилларида Янгийўл шаҳридаги театрда Юнус Ражабий, Ҳабибий, Етим Бобожонов, Қундуз Миркаримова, Саттор Ярашев, Фароғат Раҳматова сингари таниқли санъаткор ва адиблар фаолият кўрсатганини кўпчилик нуронийларимиз яхши эслайдилар, албатта.
Кейинчалик мазкур ижодий жамоа Муқимий театрига қўшиб юборилган. Шундан буён Тошкент вилоятида биронта театр мавжуд эмас. Воҳа аҳлининг кўп йиллик орзуси бўлган янги театрни ҳам ташкил этиш вақти келди, деб ўйлайман. Агар сизлар қўллаб-қувватласангиз, Нурафшон шаҳрида янги театр барпо этамиз.
Тошкент вилояти фольклор анъаналари, ўзига хос миллий оҳанглари ва бой санъати билан ҳам алоҳида ажралиб туради. Шу ўринда лирик қўшиқчилик мактабининг йирик вакили, қибрайлик атоқли санъаткор, Ўзбекистон халқ ҳофизи Фахриддин Умаров номини алоҳида эслаб ўтишни истардим. Бу улуғ санъаткор ўтган асрнинг 30-йилларида қулоқ оиласи сифатида Украинага сургун қилинганини кўпчилик ёшларимиз билмайди. Юксак инсоний туйғуларни авж пардаларда куйлаган атоқли хонанданинг ижрочилик анъаналарини давом эттириш мақсадида, вилоят марказида Фахриддин Умаров номидаги санъат ижод мактабини ташкил қилсак, нима дейсизлар?
Тошкент вилоятининг фарзандлари бўлган Зулфиқор Мусоқов, Зуҳра Ашурова, Тошпўлат Маткаримов, Озода Нурсаидова, Жаҳонгир Аҳмедов, Абдурашид Йўлдошев сингари таниқли санъаткорлар халқимиз меҳрига сазовор бўлиб келмоқда. Кейинги йилларда юксак марраларни қўлга киритаётган Фазлиддин Ғойибназаров, Акбар Жўраев, Ислом Асланов, Вадим Меньков, Достон Ёқубов, Элмурат Тасмурадов, Турсуной Раҳимова, Рината Бойметова, Светлана Осипова, Санжар Турсунов, Элнур Абдураимов сингари машҳур спортчилар ҳам мана шу заминдан етишиб чиққани барчамизга ғурур бағишлайди.
Тошкент вилояти донгдор чавандозлар ва полвонлар юрти эканини ҳам яхши биламиз. Вилоятда бугун миллий ғуруримиз бўлган от спортини янада ривожлантириш учун жуда катта имкониятлар бор. Бу борадаги миллий анъаналаримизни давом эттириб, Оҳангарон ва Бўстонлиқ туманларида Халқаро отчопар ва чавандозлик мактабини ташкил қилиш таклифини билдирсам, ўйлайманки, сизлар ҳам қўллаб-қувватлайсизлар”, деди президентликка номзод.
Мавзуга оид
20:37 / 26.05.2025
Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади
18:52 / 21.05.2025
Тошкент вилоятида уйида йўлбарс боқиб келган шахс аниқланди
10:12 / 15.05.2025
Тошкент вилоятида 13 та тарихий ёдгорликка зарар етказилди
14:50 / 13.05.2025