Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент вилоятида йирик саноат корхоналари жойлашган ҳудудлардаги аҳоли онкологик скринингдан мажбурий ўтказилади
Тошкент вилоятида соғлиқни сақлаш соҳасида ўз ечимини кутаётган кўплаб масалалар тўпланиб қолган. Бу ҳақда президентликка номзод Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти сайловчилари билан учрашувда маълум қилди.
“Энди энг кўп учраётган сурункали касалликларни барвақт аниқлаш, даволаш ва профилактика қилиш, сифатли ва малакали тиббий хизматларни йўлга қўйиш учун вилоятнинг барча оилавий шифокорлик пунктлари ва оилавий поликлиникалар тўлиқ янги қиёфага келтирилади ва жиҳозланади, зарур реактив ва дори-воситалари билан таъминланади, қўшимча 30 та оилавий поликлиника ва шифокорлик пунктлари очилади.
Чирчиқ, Олмалиқ, Ангрен, Бекобод каби йирик саноат корхоналари жойлашган ҳудудлардаги барча аҳоли онкологик скринингдан мажбурий ўтказилади, Пском, Чимён, Юсуфхона, Такаёнғоқ, Бурчимулло, Яккатут каби тоғли ҳудудларда махсус тез тиббий ёрдам бригадалари, Чорбоғ-Чимён туристик зонасида шошилинч ёрдам бўлими ва санитар авиация хизмати фаолияти йўлга қўйилади.
Шунингдек, ҳар йили 500 минг аёл учун манзилли скрининг текширувлари ташкил этилади. Йилига 800 минг нафар болалар ва 70 минг нафар ҳомиладор аёллар турли витаминлар билан бепул таъминланади.
Вилоят учун, энг оғриқли масалалардан бири – бу тиббий муассасаларининг 40 фоизи Тошкент шаҳрида, қолганлари туман ва шаҳарларда тарқоқ жойлашгани ҳисобланади. Ўйлаб кўринг, Бекобод шаҳридан ҳомиладор аёлни Чирчиқ шаҳридаги перинатал марказга 165 километрдан келиши қанчалик тўғри? Ёки, бемор эндокрин касалликлари бўйича Юқори Чирчиққа, юрак безовта қилганда эса Ўрта Чирчиқдаги диспансерга мурожаат қилиши керак.
Шу билан бирга, бугунги кунда 2,5 минг шифокор ўринлари вакантлиги ҳам аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш сифатига салбий таъсир қилмоқда. Бу масалаларни ҳал қилиш учун, энг аввало, вилоятдаги 14 та ихтисослашган шифохона Нурафшон шаҳрига кўчирилиб, ягона тиббиёт комплекси ва нуфузли хорижий университет билан бирга тиббиёт олийгоҳи ташкил этилади. Бунда, вилоят марказига кўчирилган шифохоналар ўрнида, уларнинг филиаллари ташкил этилади.
Шунингдек, вилоят ҳокимлигида махсус жамғарма ташкил этилиб, ҳар йили тиббиёт олийгоҳлари юқори курс талабаларининг 100 нафарига контракт пуллари тўлаб берилади. Ушбу талабалар билан шартнома тузилиб, вилоятнинг энг оғир Бўстонлиқ, Бўка, Оҳангарон ва Янгийўл туманларига ишлаш учун юборилади ва уларга қўшимча устама тўланади. Вилоятнинг 500 дан зиёд ёш шифокорлари, энг илғор хорижий клиникаларда малака оширишга давлат ҳисобидан жўнатилади.
Аҳолига юқори технологик тиббий хизматлар кўрсатишни туманларнинг ўзида йўлга қўямиз. Бунинг учун барча туман ва шаҳар шифохоналарида янги 30 турдаги хирургия, 15 турдаги эндокринология ва 12 турдаги кардиология даволаш амалиётлари йўлга қўйилади. Шунингдек, Ангрен, Бекобод, Бўстонлиқ ва Чиноз туманларида жароҳатлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказлари, Янгийўл, Олмалиқ, Бекобод шаҳарлари, Тошкент ва Оққўрғон туманларида “перинатал марказлар” барпо этилади. Ушбу мақсадлар учун келгуси беш йилда бюджетдан 1,5 триллион сўм маблағ ажратилади”, деди президентликка номзод.
Мавзуга оид
20:37 / 26.05.2025
Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади
18:52 / 21.05.2025
Тошкент вилоятида уйида йўлбарс боқиб келган шахс аниқланди
10:12 / 15.05.2025
Тошкент вилоятида 13 та тарихий ёдгорликка зарар етказилди
14:50 / 13.05.2025