Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бразилия президенти пандемия вақтидаги ўлимлар сабабли оммавий қотилликда айбланиши мумкин
Бразилия сенати комиссияси президент Жаир Болсонарунинг пандемияга қарши хатти-ҳаракатлари сабабли унга оммавий қотиллик бўйича айбловни илгари суришни тавсия қилди. Бу ҳақда конгресс тергови ҳисоботига таяниб CNN телеканали хабар берди.
Ҳужжатга кўра, Болсонару ва ҳукуматнинг бошқа аъзолари коронавирусдан оммавий иммунитетга эришиш мақсадида вируснинг аҳоли орасида тарқалишига йўл қўйган. Ҳужжат муаллифлари Бразилия президенти маъмуриятини мамлакатда коронавирусдан қайд қилинган ўлимларнинг ярмидан кўпида айблашган ва президентга қарши оммавий қотиллик бўйича айбловларни илгари суришга чақиришган.
“Ҳукуматнинг пандемияга нисбатан масъулиятсиз ёндашуви бразилияликларни оммавий касалланиш хавфи остига қўйди”, деб айтилган ҳужжатда.
Ҳужжатда яна 69 нафар бошқа шахсга, жумладан Болсонарунинг уч ўғлига ва ҳукуматнинг амалдаги ҳамда собиқ аъзоларига айблов қўйиш тавсия қилинган.
Ҳисобот Бразилия сенатида 20 октябрда муҳокама қилиниши кутилмоқда. Ҳужжат расман тақдим қилиниши олдидан унинг баъзи қисмларига ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Ҳисобот маъқулланса, у келаси ҳафта бош прокурор Аугусто Арасга юборилади. Шундан кейин Арас 30 кун ичида ҳисоботдан келиб чиққан ҳолда кўриладиган чораларни эълон қилиши лозим. Бироқ кўпчилик Болсонарунинг иттифоқдоши деб биладиган бош прокурор президентга қарши айбловлар илгари сурмаслиги тахмин қилинмоқда.
Охирги маълумотларга кўра, Бразилияда пандемия вақтида коронавирусга 21,6 млндан кўпроқ киши чалинган, улардан 603 минг нафари вафот этган.
Мавзуга оид
22:58 / 20.05.2025
ЖССТ келажакдаги пандемияларга қарши кураш бўйича янги глобал битимни тасдиқлади
08:49 / 03.04.2025
«Янги пандемия дунёда ҳатто эртагаёқ бошланиши мумкин» — ЖССТ бош директори
22:57 / 26.03.2025
Бразилия собиқ президенти Жаир Болсонару давлат тўнтаришига уриниш айблови бўйича суд қилинади
10:41 / 13.03.2025