Ўзбекистон | 14:07 / 21.10.2021
4824
2 дақиқада ўқилади

Гулистонда кўча тозалаётган ободонлаштириш бошқармаси ходимини машина уриб юборди

Фото: ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати

Ижтимоий тармоқларда Гулистон шаҳрида ободонлаштириш бошқармаси ишчисини машина уриб юборгани бўйича хабарлар тарқалди. ИИВ ЙҲХББ ҳодиса юзасидан маълумот берди. Унга кўра, мазкур ҳодиса август ойида содир бўлган.

Муносабатда маълум қилинишича, жорий йил 9 август куни соат 14:30 ларда Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳрида, Ўзбекистон шоҳкўчаси бўйлаб ҳаракатланиб келиб, янги бозор ҳудудига кириш жойида ташкил этилган айланма ҳаракатда ҳайдовчи А.М. Labo машинаси билан ободонлаштириш бошқармаси ишчиси С.У.ни уриб юборган.

Оқибатда, фуқаро С.У. тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

Қайд этилишича, мазкур йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан Гулистон шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ ходимлари томонидан тегишли ҳужжатлар тўпланиб, ўрганиб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Гулистон шаҳар судига юбориш чоралари кўрилмоқда.

Сирдарёда ухлаб қолган «ГАЗ-53» юк машинаси ҳайдовчиси ЙТҲда вафот этди

Сирдарёда содир бўлган «авария»да учта машина шикастланди. ISUZU юк машинаси ва «Нексия» ағдарилиб кетди

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид