Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТда Афғонистонга ёрдам кўрсатиш жамғармаси таъсис этилди
БМТнинг Тараққиёт дастури Афғонистон аҳолисига иқтисодий ёрдам кўрсатиш бўйича махсус жамғарма таъсис этганини эълон қилди.
Дастур маъмури Ахим Штайнернинг таъкидлашича, Афғонистонга ёрдам бериш бўйича чоралар кўрилмаса, мамлакатдаги 97 фоиз уй хўжаликлари 2022 йил ярмига келиб қашшоқлик ёқасига келиб қолиши мумкин.
“Биз бу вазиятга аралашишимиз, “халқ иқтисодиёти”ни барқарорлаштиришимиз керак. Ҳаётларни сақлаб қолиш бўйича саъй-ҳаракатларимизга қўшимча равишда бу ҳаёт учун маблағ ажратишимиз лозим”, деб айтган Штайнер.
Унинг айтишича, жамғармага Германия биринчи бўлиб 50 млн евро ажратишга ваъда берган.
Афғонистонда ҳокимият тепасига толиблар келгандан кейин иқтисодий ҳолат янада оғирлашган. Жумладан, Афғонистонга тегишли АҚШда сақланувчи пулларнинг катта қисми Вашингтон томонидан музлатиб қўйилган.
Мавзуга оид
10:48 / 22.05.2025
БМТ Ғарбий соҳилда дипломатларга қарата ўқ узилганини қоралади
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
21:49 / 21.05.2025
Сунъий интеллект дунёдаги ҳар тўртинчи иш ўрнига таъсир кўрсатмоқда — БМТ
20:16 / 20.05.2025