Ўзбекистон | 09:31 / 23.10.2021
1478
1 дақиқада ўқилади

«Тошкент-Урганч-Тошкент» йўналишида қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади

Йўловчиларга кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида 25 октябрдан бошлаб «Тошкент-Урганч-Тошкент» йўналишида 662/661-рақамли қўшимча поездлар ҳаракати йўлга қўйилади.

Фото: O‘ztemiryo‘lyo‘lovchi

Жадвалга кўра, «Тошкент-Урганч» йўналишида ҳаракатланадиган 662-рақамли йўловчи поезди ҳафтанинг душанба, чоршанба ва жума кунлари эрталаб соат 09:20 да Тошкент жанубий темир йўл вокзалидан жўнаб кетади.

«Урганч-Тошкент» йўналишида ҳаракатланадиган 661-сонли йўловчи поезди эса ҳафтанинг сешанба, пайшанба ва шанба кунлари эрталаб соат 7:10 да Урганч темир йўл вокзаладиган йўлга чиқади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид