Жаҳон | 16:51 / 26.10.2021
5934
1 дақиқада ўқилади

2020 йил Осиёда кузатувлар тарихидаги энг иссиқ йил бўлди

Ўртача ҳарорат 1981-2010 йиллардаги кўрсаткичга нисбатан 1,39 даражага ошган.

Фото: Sipa Asia/REX/Shutterstock

2020 йил Осиёда кузатувлар тарихидаги энг иссиқ йил бўлди, юқори ҳарорат табиий офатлар ва жиддий иқтисодий йўқотишларга олиб келди, деб ёзади The Guardian Жаҳон метеорология ташкилоти ҳисоботига таяниб.

Ҳисоботга кўра, ўртача ҳарорат 1981-2010 йиллардаги кўрсаткичга нисбатан 1,39 даражага ошган.

Россиянинг Верхоняскида 38 даража ҳарорат қайд этилди, бу Шимолий қутбдан шимолда кузатилган энг юқори ҳарорат ҳисобланади.

“2020 йилда об-ҳаво ва иқлим ўзгаришлари Осиёда минглаб одамлар ўлимига сабаб бўлди, миллионлаб одамларни уйларини тарк этишга мажбур қилди ва миллиардлаб доллар зарар етказди”, – дейилади ҳисоботда.

Жаҳон метеорология ташкилоти маълумотига кўра, табиий офатлар оқибатида Хитой иқтисодиёти 238 млрд, Ҳиндистон 87 млрд, Япония 83 млрд ва Жанубий Корея 24 млрд доллар зарар кўрган.

Иқтисодиёт ҳажми ҳисобга олинганида эса энг кўп зарар Тожикистон, Камбожа ва Лаос иқтисодиётига етган.

Мавзуга оид