Жаҳон | 22:51 / 26.10.2021
2504
1 дақиқада ўқилади

Албанияда 300дан кўпроқ одам ичимлик сувдан заҳарланди

Фото: Getty Images

Албаниянинг Круя шаҳри аҳолиси орасида оммавий заҳарланиш юз берди. Ҳозирда 320 киши шифокорларга мурожаат қилган. Уларда ичбуруғ, қайт қилиш, иситма, қоринда оғриқлар кузатилмоқда, деб хабар берди Albanian Daily news нашри.

Оммавий заҳарланиш ҳолатлари 24 октябрда бошланган. Маҳаллий полиция ушбу ҳодиса юзасидан тергов гуруҳи тузиб, уни шифохонага жўнатган. Гуруҳ воқеа тафсилотларини ўрнатиш устида иш олиб бормоқда. Тахмин қилинишича, одамлар заҳарланишига ичимлик суви сабаб бўлган. Сув намуналари пойтахт Тиранадаги Жамоат саломатлиги институтига текшириш учун юборилган.

Шунингдек, Круяга мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Огерта Манастирлиу етиб келган.

Албания президенти Илир Мета оммавий заҳарланиш юзасидан хавотир билдирган ва унинг сабабларини тезкорлик билан аниқлашга чақирган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид