Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Асадхўжа Мўйдинхўжаев жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлади, бугун яна уч боксчи рингга чиқади
25 октябрь куни Сербиянинг Белград шаҳрида бокс бўйича ЖЧ—2021 баҳсларига старт берилди.
Ўзбекистон терма жамоаси шарафини -67 кг вазн тоифасида ҳимоя қилаётган Асадхўжа Мўйдинхўжаев иштирокини саралашдан бошлади. У 1/32 финал доирасида ирландиялик Брендон Маккиверга қарши рингга кўтарилди ва ҳакамлар жанг якунига кўра Асадхўжанинг 5:0 ҳисобидаги ғалабасини қайд этди.
Шу тариқа, Асадхўжа Мўйдинхўжаев 1/16 финалга йўлланмани қўлга киритди.
Бугун жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида яна уч нафар ўзбекистонлик спортчи мусобақада ўз иштирокини бошлайди.
Рио Олимпиадаси чемпиони Ҳасанбой Дўстматовга 1/8 финалда Токио Олимпиадаси бронза медали совриндори, қозоғистонлик Сакен Бибоссинов рақиб бўлади. -75 кг вазн тоифасида 2021 йилги Осиё чемпиони Саиджамшид Жаъфаров ва бир неча бор Ўзбекистон чемпиони бўлган Одилжон Аслонов ҳам жаҳон чемпионатидаги дебютини ўтказади.
- -80 кг. Одилжон Аслонов — Юсуф Чангалаве (Танзания) – 19:30;
- -51 кг. Ҳасанбой Дўстматов — Сакен Бибоссинов (Қозоғистон) – 21:00;
- -75 кг. Саиджамшид Жаъфаров — Лукас Фернэтса (Словакия) – 23:10.
Мавзуга оид
08:15 / 18.05.2025
Ўзбекистонлик боксчилар Полшадаги турнирда биринчи бўлди
09:20 / 13.04.2025
Шаҳрам Ғиёсов навбатдаги рақибини нокаутга учратди (видео)
10:12 / 06.04.2025
Ўзбекистон бокс жамоаси жаҳон кубогида 5 та олтин қўлга киритди
08:07 / 06.04.2025