Ўзбекистон | 10:17 / 27.10.2021
1007
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда 260 бош қўйнинг пулини ўзлаштириб кетган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Қашқадарё вилояти Миришкор туманида 260 бош қўйнинг пулини ўзлаштириб кетган шахсга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Миришкор тумани «Бўстон» МФЙда яшовчи Ж.Қ. туман ИИБга ариза билан мурожаат қилган. Унинг аризасига кўра, Ғузор тумани «Эшонқудуқ» МФЙда яшовчи Р.А. 2021 йил 16 апрел куни келиб, 130 бош (жами 260 бош) она-бола қўйларини ҳар бирини 1 миллион 780 минг сўмдан савдолашиб насияга олган.

Сўнг, жами 231 миллион 400 минг сўмни 2021 йил 15 август кунигача келтириб беришини айтиб қўйларни олиб кетган. Аммо айтилган вақт ўтиб кетса ҳам пулларни келтириб бермаган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан Миришкор туман ИИБ тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид