Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда Россиянинг яна иккита университети филиали очилади
Жорий йил 27 октябрь куни Москва шаҳрида Ўзбекистон ва Россия ўртасида иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг 22-йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилиш Ўзбекистон бош вазири ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов ҳамда Россия иқтисодий ривожланиш вазири Максим Решетников ҳамраислигида ўтказилди.
Кун тартиби доирасида иккала мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий, инвестициявий, саноат, транспорт ва логистика, маданий-гуманитар ҳамкорлиги каби кенг кўламли масалалар кўриб чиқилди.
Қайд этилишича, ҳозирги вақтда Ўзбекистонда Россия университетларининг 15 та филиали фаолият кўрсатмоқда. Жорий йил 1 октябрь куни ВГИК (Герасимов номидаги Бутунроссия давлат кинематография институти) филиали очилди.
Яқин келажакда яна иккита университет Косигин номидаги Дизайн университети ва технология университети ҳамда Москва давлат геодезия ва картография университетининг филиаллари очилиши кутилмоқда. Шу нуқтайи назардан юқори малакали кадрлар тайёрлаш, илмий-тадқиқот ва тараққиёт соҳасидаги ҳамкорлик қилиш ҳамда таълим форуми, медиа-форум, Россияда Ўзбекистон маданияти кунлари ва бошқа қатор қўшма тадбирларни ўтказиш масалалари кўриб чиқилди.
Учрашув якунида тадбир давомида эришилган асосий келишувларни акс эттирувчи якуний баённома имзоланди.
Мавзуга оид
09:56 / 18.05.2025
Ўзбекистонда ОТМ талабалари учун ягона форма жорий қилиниши ҳақидаги хабарлар рад этилди
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025