Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шаҳарлараро электропоездларнинг ҳаракат жадвали ўзгарди
Жорий йил 29 октябрдан бошлаб, Тошкент-Хўжакент-Тошкент ва Тошкент-Бекобод-Тошкент йўналишида ҳаракатланаётган шаҳарлараро электропоездлар ҳаракат жадвали ўзгартирилади.
“Ўзтемирйўлйўловчи” хабарига кўра, Тошкент -Хўжакент йўналишида ҳаракатланадиган 6435-сонли электропоезд 29 октябрдан соат 13:44да ҳаракатланади.
Шунингдек, Хўжакент-Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 6436-сонли электропоезд соат 16:20да ҳаракатланади.
Бундан ташқари:
- Тошкент - Хўжакент йўналишида ҳаракатланадиган 6437-сонли электропоезд соат 17:00да;
- Бекобод-Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган 6449-сонли электропоезд соат 06:55да;
- "Тошкент-Бекобод" йўналишида ҳаракатланадиган 6450-сонли электропоезд 2 ноябрдан бошлаб, Ховос станциясигача амалдаги жадвал бўйича, Ховос станциясидан соат 19:37да ҳаракатланади.
Қўшимча маълумотларни Тошкент шаҳрида 1005 қисқа телефон рақами, жойлардаги темирйўл кассалари ҳамда маълумотлар бюросидан билиб олиш мумкинлиги айтилган.
Мавзуга оид
19:00 / 17.05.2025
Тошкент ва Самарқанд вокзалларида инфокиоскалар иш бошлади
20:26 / 28.03.2025
Гулистондан Чиноркентга шаҳарлараро тезюрар поезд қатнови йўлга қўйилди
20:49 / 27.03.2025
«Ўзтемирйўлйўловчи» танқид ортидан поездларда санитария назорати кучайтирилишини эълон қилди
18:14 / 28.02.2025