Жаҳон | 22:44 / 30.10.2021
8714
1 дақиқада ўқилади

Толиблар Россияда ўтказилган музокараларни муваффақиятли деб баҳолади

«Толибон» делегацияси Қатар ва Ўзбекистонда ҳам музокаралар ўтказди.

Фото: РИА Новости

«Толибон» вакили Забиҳулла Мужоҳид ҳаракат вакилларининг Москвага сафари бўйича изоҳ берди.

Мужоҳиднинг сўзларига кўра, толибларнинг Россия ҳукумати вакиллари билан учрашуви Афғонистонда барқарорликни сақлаш, мамлакат активларини блокдан чиқариш ва минтақада қўллаб-қувватланишга бағишланди.

Музокаралар муваффақиятли ўтди, деди у.

Бундан ташқари, «Толибон» делегацияси Қатар ва Ўзбекистонда ҳам бўлди.

Тошкентда Ўзбекистон-Афғонистон чегарасидаги хавфсизлик ва божхона хизматлари ҳамкорлиги, Доҳада эса Қатар билан савдо алоқаларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди, деди Мужоҳид.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид