Спорт | 17:25 / 02.11.2021
8519
1 дақиқада ўқилади
Бокс. Нодиржон Мирзаҳмедов чоракфиналда қозоғистонлик боксчига мағлуб бўлди
Сербияда давом этаётган бокс бўйича жаҳон чемпионатида Нодиржон Мирзаҳмедов чоракфинал жангини ўтказди.
-48 кг вазнли боксчимиз жаҳон чемпионати чоракфиналида қозоғистонлик Темиртас Жуссуповга қарши жанг ўтказди ва имкониятни бой бериб қўйди (0:5).
Натижада, Ўзбекистон миллий жамоаси турнирдаги дастлабки медални нақд қилиш имкониятини қўлдан чиқарди.
Нодиржон Мирзаҳмедов аввалги босқичда ирландиялик Рикки Несбитт устидан ғалаба қозонган эди.
Маълумот учун, бугун, 2 ноябрь куни яна 5 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилади:
- -60 кг: Абдумалик Ҳалоков - Всеволод Шумко (Россия) (17:50 дан сўнг)
- -75 кг: Саиджамшид Жафаров - Випарон Жонгжохо (Таиланд) (19:15 дан сўнг)
- +92 кг: Лазизбек Мулложонов - Давид Чалоян (Арманистон) (20:15 дан сўнг)
- -63,5 кг: Мужибилло Турсунов - Энди Круз (Куба) (22:55 дан сўнг)
- -92 кг: Мадияр Саидраҳимов - Льюис Уильямс (Англия) (00:40 дан сўнг).