Спорт | 20:20 / 30.10.2021
13804
2 дақиқада ўқилади

Аслонов иккинчи босқичдан ҳам ўтди, Нодиржон Мирзаҳмедов чорак финалда

Ўзбекистонлик боксчиларнинг яна икки нафари ғалабага эришиб, турнирдаги иштирокини давом эттирадиган бўлди.

Сербия пойтахти Белградда бокс бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Бугун, 30 октябрь куни ҳамюртларимиз иштирокидаги дастлабки жангда Нодиржон Мирзаҳмедов ЖЧдаги дебютини ўтказди.

-48 кг вазнли боксчи Нодиржон Мирзаҳмедов ЖЧдаги илк жангини ирландиялик Рикки Несбиттга қарши ўтказди ва ғалабага эришиб, чорак финалга йўлланма олди. 

Фото: ЎБФ
Фото: ЎБФ

Унинг кейинги босқичдаги рақиби қозоғистонлик Темур Тасжусупов бўлади.

-80 кг вазнда ўзбекистонлик Одилжон Аслонов 2-босқичда (1/16 финал) италиялик Симоне Фиори билан жанг қилиб, ишончли ғалабага эришди ва 1/8 финалга йўл олди.

Аслонов саралашдаги рақиби рингга чиқмагани учун автоматик равишда кейинги босқичга ўтганди. 

У кейинги босқичда америкалик Робби Гонсалесга қарши рингга кўтарилади.

Фото: Бокс федерацияси матбуот хизмати
Фото: Бокс федерацияси матбуот хизмати
Фото: Бокс федерацияси матбуот хизмати
Фото: Бокс федерацияси матбуот хизмати

Маълумот учун, Ўзбекистон бокс жамоаси турнирга 13 нафар боксчи билан йўл олган. Бунгача Одилжон Аслонов ва Нодиржон Мирзаҳмедовдан ташқари, Асадхўжа Мўйдинхўжаев (иккита жанг), Саиджамшид Жаъфаров, Лазизбек Муллажонов, Шаҳобиддин Зоиров, Мадияр Саидраҳимов ва Абдумалик Ҳалоков ўз жангларида ғалаба қозониб, иштирокини давом эттирмоқда, Ҳасанбой Дўсматов, Шоҳжаҳон Абдуллаев, Миразизбек Мирзахалилов ва Шаҳрам Ғиёсов мусобақани эрта тарк этди.

Бугун яна 2 нафар ўзбекистонлик боксчи рингга чиқади:

  • -63,5 кг. Мужибулло Турсунов - Тайга Иманага (Япония) (21:55дан сўнг)
  • -75 кг. Саиджамшид Жаъфаров - Юито Мариваки (Япония) (23:30дан сўнг).
Азиз Қаршиев
Тайёрлаган Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид