Жаҳон | 20:15 / 02.11.2021
4158
1 дақиқада ўқилади

Япония сайёрани қутқариш учун миллиардлаб доллар ажратади

Япония бош вазири ривожланаётган мамлакатларга 10 млрд долларгача ажратишга ваъда берди.

Фото: Reuters

Япония бош вазири Фумио Кисида иқлим ўзгариши масалалари бўйича ўтказилган саммитда ривожланаётган мамлакатларга 10 миллиард долларгача маблағ ажратишга ваъда берди. Бу сайёрани глобал исишдан қутқаришга ёрдам бериши лозим, деб ёзади Bloomberg.

Маблағлар келгуси беш йил давомида ажратилади. Бундан 240 миллион доллари ўрмонларни сақлаб қолишга йўналтирилади.

Бу маблағ қўшимча молиялаштириш бўлади: Кисида бош вазир бўлгунига қадар Япония ҳукумати ушбу мақсад учун 60 миллиард доллар ажратганди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид