Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Болгариядаги шаҳарда аҳоли кетиб қолишини тўхтатиш учун бепул ер берилади
Қайд этилишича, ноқулай шароитда яшаётганлар ва шахсий уй-жойга эга бўлмаганлар бепул ер олиши мумкин.
Болгариянинг Свиленград шаҳрида аҳоли кетиб қолишини тўхтатиш мақсадида уй қуриш учун бўш участкалар бепул берилади. Бу ҳақда TheMayor.EU портали хабар қилди.
Ҳозирда Болгария аҳолиси сони бошқа мамлакатларникига нисбатан тез камаймоқда. Свиленград шаҳрида XXI аср бошида 19 мингдан ортиқ киши яшаган бўлса, ҳозирда 16 минг атрофида аҳоли истиқомат қилади.
Шу боис янги дастур ёш оилалар ва бошловчи мутахассислар учун мўлжалланган. Маҳаллий ҳокимият шу йўл билан аҳоли кетиб қолиши муаммосини ҳал қилмоқчи, деб ёзади портал.
Қайд этилишича, ноқулай шароитда яшаётганлар ва шахсий уй-жойга эга бўлмаганлар бепул ер олиши мумкин.
Қурилиш учун майдондан ташқари, барча зарур рухсатномалар ва тасдиқланган архитектура режасидан иборат ҳужжатлар ҳам тақдим этилади.
Дастурнинг биринчи босқичида саккизта участкани бериш режалаштирилган. Агар ташаббус муваффақиятли амалга ошса, келгусида дастур янада кенгайтирилади.
Мавзуга оид
14:49 / 21.05.2025
Ўзбекистон делегацияси Болгария президенти администрациясида учрашув ўтказди
00:11 / 13.05.2025
Лондонда Россия жосуслик тармоғи раҳбари 10 йилга қамалди
11:26 / 25.03.2025
Кадастр агентлиги: “Ўзбошимчалик билан эгалланган ерларни хатловдан ўтказишда муаммолар бор”
18:24 / 12.02.2025