Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жанубий Кореяда коронавирус юқтириш ҳолатлари кескин кўпайди
Мамлакатда 1 ноябрдан карантин чоралари юмшатилганди. Хусусан, умумий овақтланиш ва маданият муассасалари фаолиятига қўйилган чекловлар тўлиқ олиб ташланди.
Жанубий Кореяда коронавирус юқтириш билан боғлиқ ҳолатлар сони кескин ўсди, деб хабар берди мамлакат касалликларни назорат ва профилактика қилиш миллий бошқармаси.
Маълумот берилишича, ўтган суткада 2 482та янги ҳолат қайд этилган. Кетма-кет икки кундан буён қарийб 2,5 мингга яқин янги ҳолатлар аниқланмоқда. Соғлиқни сақлаш органлари касалликка чалинишлар сони янада ўсиши мумкинлигини истисно қилмаяпти.
Мамлакатда 1 ноябрдан карантин чоралари юмшатилганди. Хусусан, умумий овақтланиш ва маданият муассасалари фаолиятига қўйилган чекловлар тўлиқ олиб ташланди.
Пандемия бошланганидан буён Жанубий Кореяда 373,1 мингдан ортиқ инсонда инфекция аниқланган, 2 916 киши касалликдан вафот этган. Мамлакат аҳолисининг 75,2 фоизи коронавирусга қарши тўлиқ эмланган.
Мавзуга оид
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
00:47 / 24.05.2025
Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди
17:25 / 07.05.2025
T'way Air Сеулдан Тошкентга парвозларни йўлга қўяди
21:14 / 05.05.2025