Фан-техника | 16:33 / 04.11.2021
26776
1 дақиқада ўқилади

Олимлар ёруғлик ёрдамида ҳаводан ёнилғи ишлаб чиқарадиган қурилма ихтиро қилди

Ҳаводан олинган сув ва углерод гази реакторга тушади, бу ерда ёруғлик таъсирида углерод монооксиди ва водородга айланади. Сўнгра аралашма керосин ёки метанолга айлантирилади.

Фото: Alessandro Della Bella/ETH Zurich

Швейцариялик ва германиялик олимлар қуёш нуридан фойдаланиб ҳаводан ёнилғи ишлаб чиқарувчи қурилма яратишди.  

Алдо Стейнфелд бошчилигидаги олимлар ҳавони йиғувчи, қуёш қурилмаси ва газни суюқликка айлантирувчи учта блокдан иборат тизим йиғишди. 

Ҳаводан олинган сув ва углерод гази реакторга тушади, бу ерда ёруғлик таъсирида углерод монооксиди ва водородга айланади. Сўнгра аралашма керосин ёки метанолга айлантирилади.

Қурилма турли об-ҳаво шароитларида ишлай олади. У етти соат давомида 32 миллилитр метанол ишлаб чиқариши мумкин.

Тадқиқотчиларнинг фикрича, янги технология тўлақонли саноатга айланиши мумкин.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид