Ўзбекистон | 09:33 / 05.11.2021
2362
2 дақиқада ўқилади

Жиззахда ГАЗ-53 юк машинаси ағдарилиб кетди. Вояга етмаган бола вафот этди

Видеодан кадр

Жиззах вилояти Бахмал туманида бошқарувни йўқотган ГАЗ-35 юк машинаси ағдарилиб кетган. Оқибатда унинг йўловчиси 16 ёшли бола воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, жорий йил 21 октябрь куни соат 17:20 ларда Жиззах вилояти Бахмал туманидан ўтган 4К247 Ўсмат-Узунбулоқ автомобил йўлининг 14-километрида одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

1989 йилда Бахмал тумани Узунбулоқ ҚФЙда туғилган ҳайдовчи ГАЗ-35 юк машинасини Узунбулоқ-Зафаробод йўналиши бўйлаб бошқариб кетаётганда бошқарувни йўқотиб йўл четига чиқиб ағдарилган. Оқибатда машина салонида йўловчи сифатида кетаётган вояга етмаган 2005 йилда туғилган Бахмал тумани Узунбулоқ ҚФЙда яшовчи бола оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.

Қайд этилишича, ҳодиса юзасидан Бахмал тумани ИИБ тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид