Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яндекс Дубайда маҳсулотлар роботлар томонидан етказиб берилишини йўлга қўяди
Яндекс Яқин Шарқ, Африка ва Марказий Осиё савдо марказлари операторлари билан бошқарувчиси бўлмаган технологияларни ривожлантириш мақсадлари бўйича шартнома имзолади. Шартнома доирасида Яндекс Дубайда роботлар ёрдамида маҳсулотлар етказиб берилишини йўлга қўяди.
Дубайда маҳсулотларини Carrefour супермаркетларидан етказиб бериш хизмати 2022 йилда синов дастури доирасида ишга туширилади. Мижозлар MAF Carrefour иловасида реал вақт режимида буюртмани олиб келаётган роботнинг ҳаракатланишини кузатишлари мумкин.
Carrefour ҳудудлардаги буюртмаларни етказиш учун бошқарувчисиз роботлардан фойдаланган илк озиқ-овқат ритейли бўлади. Бошқарувчиси бўлмаган технологиялар онлайн буюртмаларга бўлган тобора ўсиб бораётган талабни мувозанатлаштириб, атроф-муҳитга зарарли чиқиндилар миқдорини камайтириш имконини беради.
Шартномани имзолаш маросими Дубайда Бошқарувчисиз транспорт бўйича жаҳон конгрессида бўлиб ўтди. Унда Дубай шаҳрининг Йўл ва транспорт бошқармаси раҳбари Муатта Ал Тайёр, Majid Al Futtaim Retail бош директори Ҳани Вайс ва Яндекснинг Бошқарувчисиз технологиялар бизнесини ривожлантириш директори Артем Фокин иштирок этди.
Яндекснинг автоном етказиб берувчи роботлари мустақил равишда хавфсиз маршрутни режалаштиради, яқинлашиб келаётган транспорт воситалари ва пиёдаларни кўради ҳамда тротуар, бошқа пиёда ҳудудларида соатига 8 км тезликда ҳаракатланади.
Яндекснинг курьер роботларни Дубайга етказиб бериш режаси ҳақида 2021 йилнинг октябрь ойида маълум бўлди. Компания роботлари Москвада 2020 йил сўнггидан бери ишлаб келмоқда. Улар дўконлардан ва “Яндекс.Еды” буюртмаларини шаҳарнинг бир неча туманларига олиб боради. 2021 йилда роботлар АҚШ университетлари кампусларида буюртмаларни етказиб беришни бошлади.
Мавзуга оид
22:14 / 13.05.2025
Илон Маск Tesla’нинг рақсга тушаётган роботи видеоси билан бўлишди
00:19 / 28.04.2025
Дубай туристлар учун янги талабларни эълон қилди
14:36 / 25.04.2025
Ўзбекистонликлар БААда жиноят содир этиши кўпайгани сабабли визасиз режим бекор қилиниши мумкин
10:37 / 20.04.2025