Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Барселона» Хави бош мураббий этиб тайинланишини тасдиқлади. Тақдимот маросими 8 ноябрь куни ўтказилади
«Барселона» Хави жамоа бош мураббийига айланишини тасдиқлади.
«Шартнома тез орада имзоланади. У жамоа бош мураббийига айланади», — дейди клуб президенти Лапорта.
Клуб матбуот хизматининг ёзишича, 8 ноябрь куни тақдимот маросими ўтказилади ва 41 ёшли мутахассис билан 2024 йилгача мўлжалланган шартнома имзоланади.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» 28 октябрь куни Роналд Куманни истеъфога чиқаргач, «Барселона Б» жамоаси устози Серхи Бархуан бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди. 5 ноябрь куни эса «Ас Садд» Хави Каталонияга клубига ўтаётганини эълон қилди.
Собиқ яримҳимоячи футболчилик фаолиятида 1998 йилдан 2015 йилгача «кўк-анорранглилар» таркибида ҳаракат қилган.
Мавзуга оид
10:44 / 26.05.2025
Ҳакамнинг хатоси «Астон Вилла»ни, «Ювентус»нинг пеналтиси «Рома»ни ЕЧЛсиз қолдирди. Кун ўйинлари
11:33 / 19.05.2025
«Рома» «Милан»ни енгди ва ЕЧЛ учун курашда қолди, «Барса» соврин олган кунида ютқазди. Кун ўйинлари
09:37 / 16.05.2025
«Барселона» — Испания чемпиони! Ямал «Олтин тўп» учун асосий даъвогар
21:21 / 11.05.2025