Ўзбекистон | 16:45 / 06.11.2021
4121
1 дақиқада ўқилади

Гулистон шаҳрида «Тадбиркорлар ва ҳунармандлар» хиёбони фойдаланишга топширилади

Гулистон шаҳридан кесиб ўтувчи «Дўстлик» канали қирғоғида «Тадбиркорлар ва ҳунармандлар» хиёбони ташкил қилинган. Бу ерда вилоят тадбиркорлари ва ҳунармандларининг ижод намуналарини намойиш этиш учун экспомарказ ҳам ташкил этилган. Бу ҳақда Гулистон шаҳар қурилиш бўлими бошлиғи Жавлон Раимбердиев Kun.uz’га маълум қилди.

 Хиёбоннинг умумий майдони 70 сотих бўлиб, шундан 37 сотих ҳудудида қурилиш ишлари амалга оширилган. Бунинг учун 34 млрд сўм маблағ ажратилган.

Хиёбонда аҳоли учун саломатлик йўлаги, китоб жавонлари, фавворалар ташкил қилинган. Ҳозирда қурилиш ишлари якуний паллага кирган. 2021 йилнинг 1 декабр куни фойдаланишга топширилади. Бу ерда вилоят аҳолиси исталган вақтда фойдаланишлари мумкин бўлади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид