Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Литвада мигрантлар билан боғлиқ вазият сабабли фавқулодда ҳолат жорий этиш таклиф қилинди
Литва чегара хизмати бошлиғи Рустамас Любаеваснинг сўзларига кўра, мамлакат қуролли кучлари чегарага қўшимча ҳарбийлар жойлаштиришни режалаштирмоқда.
Литва ички ишлар вазири Беларусдан Польша томон ҳаракатланаётган мигрантлар оқими сабабли мамлакатнинг чегарадош ҳудудларида фавқулодда ҳолат режимини жорий этишни таклиф қилди.
«Мазкур жиддий вазиятни ҳисобга олиб, ИИВ фавқулодда ҳолат жорий этишни таклиф қилади», — деди у.
Литва чегара хизмати бошлиғи Рустамас Любаеваснинг сўзларига кўра, мамлакат қуролли кучлари чегарага қўшимча ҳарбийлар жойлаштиришни режалаштирмоқда.
Польша мудофаа вазири Мариуш Блашчак эса чегарага 12 минг ҳарбий жойлаштирилгани ва қўшинлар шай ҳолатга келтирилганини маълум қилди.
«БелТА» агентлигининг хабарига кўра, мигрантларнинг мақсади Польша эмас, Германияга боришдир.
Аввалроқ Польша ҳукумати ноқонуний мигрантлар Беларусь томондан чегарага ҳужум қилишга тайёрланаётганини қайд этгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
19:13 / 23.05.2025
Литва 1 июндан Россиянинг нобиометрик хорижга чиқиш паспортини тан олмайди
19:20 / 19.05.2025
Литва Беларус устидан БМТ Халқаро судига даъво киритди
11:42 / 07.05.2025
Сербия ОАВ: Латвия ва Литва Вучичнинг самолётини ўтказмайди
15:31 / 16.04.2025