Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Литвада Беларусь билан чегарада фавқулодда ҳолат режимини жорий этиш маъқулланди
Фавқулодда ҳолат режимини 10 ноябрдан бошлаб бир ойга киритиш таклиф қилинмоқда.
Литва вазирлар маҳкамаси мамлакат ички ишлар вазирлигининг Беларусь билан чегарада фавқулодда ҳолат режимини жорий этиш тўғрисидаги таклифини маъқуллади. Ушбу қарор мамлакат сейми томонидан тасдиқланиши лозим.
Фавқулодда ҳолат режимини 10 ноябрдан бошлаб бир ойга киритиш таклиф қилинмоқда. Режим Литва-Беларусь чегараси бўйлаб 5 км масофада, регистрация пунктлари, мигрантлар жойлашган ҳудудларда амал қилади.
Фавқулодда ҳолат вақтида Литвага кириб келган ва бу ерда жойлашган мигрантлар ёзишма, телефон орқали мулоқот қилиш ҳамда алоқа ва ахборот алмашишнинг бошқа воситаларидан фойдаланиш ҳуқуқидан маҳрум этилади.
Аввалроқ чегарани қўриқлашнинг кучайтирилган режими жорий этилганди.
ЕИ ва Беларусь чегарасидаги вазият Польша-Беларусь чегарасида Яқин Шарқ ва Африкадан келган юзлаб мигрантлар тўпланганидан сўнг мураккаблашди. Германия ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари Беларусга ҳар куни 800-1000 нафар мигрант келаётганини тахмин қилмоқда.
Хабарларга кўра, 8 ноябрь куни мигрантлар ходалар билан чегарадаги симтўсиқларни бузишга ҳаракат қилишган. Польшалик чегарачилар уларга қарши кўздан ёш сиздирувчи газ қўллаган.
Мавзуга оид
19:13 / 23.05.2025
Литва 1 июндан Россиянинг нобиометрик хорижга чиқиш паспортини тан олмайди
19:20 / 19.05.2025
Литва Беларус устидан БМТ Халқаро судига даъво киритди
11:42 / 07.05.2025
Сербия ОАВ: Латвия ва Литва Вучичнинг самолётини ўтказмайди
15:31 / 16.04.2025