Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олмалиқ шаҳар мудофаа ишлари бўлими бошлиғи аёл кишига қўл кўтаргани айтилмоқда
Олмалиқ шаҳар мудофаа ишлари бўлими бошлиғи дейилаётган шахс аёл кишига қўл кўтаргани тасвирланган видео тарқалди. Тошкент ҳарбий округи қўмондонлиги ва Ҳарбий прокуратура текширув бошлаган.
Ижтимоий тармоқларда Олмалиқ шаҳар мудофаа ишлари бўлими бошлиғи дея айтилаётган ҳарбий кийимдаги шахс аёл кишига қўл кўтаргани акс этган видео тарқалди. Воқеа Олмалиқ шаҳри буюм бозорида рўй бергани айтилмоқда.
Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаментининг Kun.uz'га маълум қилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент ҳарбий округи қўмондонлиги ва Ҳарбий прокуратура суриштирув ишларини бошлаган.
“Текширув натижаси юзасидан қўшимча хабар берилади. Ҳолат Мудофаа вазирлиги томонидан назоратга олинган”, дейилади вазирлик муносабатида.
Эслатиб ўтамиз, шу йил апрел ойида Олмалиқ шаҳар давлат солиқ инспекцияси ходимлари сотувчи аёлни судраган, воқеа видеоси интернетда тарқалгач, 11 нафар солиқчи ишдан бўшатилганди.
Мавзуга оид
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
15:00 / 20.05.2025
ЕИ давлатлари янги мудофаа жамғармаси бўйича келишиб олди
14:34 / 20.05.2025
ЕИ ва Британия мудофаа ва савдо ҳамкорлигини тиклайди
18:33 / 19.05.2025