Ўзбекистон | 12:27 / 09.11.2021
1794
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда қидирувда бўлган шахс Тошкент шаҳрида ушланди

Фото: ИИБ ахборот хизмати

Қашқадарё вилоят ИИБ томонидан қидирувда бўлган шахс Тошкент шаҳрида ушланган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Китоб тумани Денов қишлоғида яшовчи Ш.А. Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятни содир этган. Мазкур шахс жазодан қочиб юргани учун Шаҳрисабз шаҳар ИИБ томонидан қидирувда бўлган.

Қашқадарё вилоят ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида Ш.А. Тошкент шаҳрида жойлашган Қўйлиқ деҳқон бозори олдида жойлашган мардикор бозори ҳудудидан ушланган.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид