Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда фуқарони Корея республикасига ўқишга юборишни ваъда қилган фирибгар аниқланди
Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида танишлари орқали Жанубий Корея Республикасига ўқишга юборишни ваъда қилиб, ноқонуний бойлик орттирмоқчи бўлган фирибгар аниқланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор тумани бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, фуқаро Ф.М. С.нинг ишончига кириб, уни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Жанубий Корея Республикасига ўқишга юборишини ваъда қилиб, эвазига 2 300 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28-, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ, Сурхондарёда уй олиб бериш ва ўқишга киритиб қўйишни айтиб фуқароларнинг пулини ўзлаштирган шахс ушлангани ва Қорақалпоғистонда 29 нафар абитуриентни ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахс 83 000 доллар билан ушлангани хабар қилинган эди.
Мавзуга оид
10:43 / 26.05.2025
“Кореяда олган тажрибани қишлоғимда қўлламоқчиман” – бўш ерларни ўзлаштираётган шаҳрихонлик йигит
00:47 / 24.05.2025
Жанубий Корея лоукостери Сеул—Тошкент йўналиши бўйича мунтазам қатновларни йўлга қўйди
17:25 / 07.05.2025
T'way Air Сеулдан Тошкентга парвозларни йўлга қўяди
21:14 / 05.05.2025