Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистон толиблари ва мамлакат ҳукумати ўзаро сулҳ имзолади
Ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги бир ойлик келишув 9 ноябрдан кучга кирди ва томонларнинг келишувига кўра узайтирилиши мумкин.
Покистон ҳукумати ва мамлакатдаги Таҳриқи Толибон Покистон (ТТП) гуруҳи Афғонистоннинг янги ҳукумати воситачилигида ўт очишни вақтинча тўхтатиш тўғрисида келишув имзолади.
Афғонистоннинг Reporterly нашри TTП вакили Муҳаммад Хуросонийга таяниб хабар беришича, ўт очишни тўхтатиш тўғрисидаги бир ойлик келишув 9 ноябрдан кучга кирди ва томонларнинг келишувига кўра узайтирилиши мумкин.
Сулҳ Покистон делегацияси ТТП вакиллари учун Афғонистонга борганидан сўнг икки ҳафта ўтгач имзоланди.
Қайд этилишича, Исломобод ва покистонлик толиблар ўртасида музокараларни йўлга қўйиш ва сулҳ тузишда Афғонистон ички ишлар вазири вазифасини бажарувчи Сирожиддин Ҳаққоний воситачилик қилган.
Афғонистон нашри ТТПни “Толибон”нинг “мафкуравий эгизаги” деб атаган. Ушбу гуруҳ 2007 йилда тузилган бўлиб, пуштун жангариларидан ташкил топган.
Покистон тинчлик муаммолари институти маълумотларига кўра, ТТП жангарилари ўтган йили 95 та терактни амалга оширган, бунинг оқибатида 140 га яқин инсон ҳалок бўлган.
Мавзуга оид
21:17 / 24.05.2025
“Мудофаамизга яна таҳдид юзага келса, жим ўтирмаймиз” – Покистон элчиси билан суҳбат
00:15 / 20.05.2025
Ҳиндистонда Покистон фойдасига жосуслик қилишда гумонланган 9 киши ушланди
22:12 / 15.05.2025
Покистон ва Ҳиндистон сулҳни 18 майга қадар узайтирди
17:40 / 13.05.2025