Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанддаги боғчада меъёрдан кам гўшт ишлатилиб уч кунда 6 килограмм гўшт орттириб қолингани аниқланди
Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманидаги боғчада меъёрдан кам гўшт ишлатилиб, уч кунда 6 килограмм гўшт орттириб қолингани аниқланган. Ҳолат бўйича туман прокуратураси суриштирув олиб боряпти. Бу ҳақда вилоят Мактабгача таълим бошқармаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 10 ноябрь куни Самарқанд вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий масалалар бўйича ўринбосари Х.Очилов Каттақўрғон туманидаги ижтимоий соҳа объектларига ташрифи давомида, тумандаги 2-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотига ҳам борган.
Мутасадди боғчадаги таълим-тарбия жараёнининг сифати, кадрлар салоҳияти, болаларни соғлом овқатлантириш ҳамда тарбияланувчилар учун яратилган шарт-шароитлар билан танишган.
Танишув жараёнида 2-сонли давлат боғчасида озиқ-овқат маҳсулотларининг сақланиш ҳолати ҳамда тарбияланувчиларга берилаётган кунлик овқатланиш жараёни кўздан кечирилганда уч кун давомида белгиланган меъёрдан кам гўшт ишлатилгани аниқланган.
Жумладан, боғча хўжалик мудири томонидан жорий йил 8 ноябрь куни омборхонага 54 кг гўшт олиб келинган. 3 кундан сўнг омборхонадаги гўшт ўлчаб кўрилганда 12,7 килограмм ўрнига 18,7 килограмм гўшт қолгани, бу эса белгиланган меъёрдан 6 килограмм ортиқча экани маълум бўлган.
Қайд этилишича, 2-сонли боғчадаги ҳолат аниқлик киритиш ҳамда унга ҳуқуқий баҳо бериш учун Каттақўрғон туман прокуратурасига маълум қилинган. Ҳозирда мазкур иш юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.
Аввалроқ Пахтачи туманида 28-сонли боғчанинг хўжалик ишлари мудираси 4,7 килограмм гўштни муассаса ҳудудидан олиб чиқиб кетаётганида тарбиячилар томонидан тўхтатиб қолинганди.
Мавзуга оид
17:00 / 27.05.2025
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
22:11 / 20.05.2025