Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда хотинини ўлдириб қудуққа кўмиб юборган шахсга жиноят иши қўзғатилди
Қашқадарё вилояти Косон туманида хотинини аввал калтаклаб қўл-оёғини синдирган, сўнг ўлдириб қудуққа кўмиб юборган шахсга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Косон туманидаги 36-мактабда ушбу туманда бундан икки йил олдин содир этилган қотиллик жинояти юзасидан муҳокама йиғилиши бўлиб ўтган. Унда вилоят ИИБ бошлиғи полковник Ш.Ҳ.Сатволдиев, туман ҳокимлиги, прокуратураси, ИИБ ва маҳалла фаоллари ҳамда жиноят содир этган шахснинг оила аъзолари иштирок этган.
Тадбирда вилоят ИИБ томонидан бундан икки йил олдин Косон туманида содир бўлган жиноят тафсилотлари ошкор қилинган. Унга кўра Косон туманида яшовчи Т.Қ. маст ҳолатда таёқ билан хотини Х.Г.ни уриб, қўл-оёқларини синдирган ва қасддан ўлдирган. Сўнг, жасадни қудуққа ташлаб, уни тупроқ билан тўлдириб кўмиб юборган.
Қайд этилишича, аввал ҳам қотиллик жиноятини содир этгани учун жазо муддатини ўтаб чиққан бу шахс муттасил спиртли ичимлик истеъмол қилиб келган ва уйда тинимсиз жанжал кўтарган.
Мазкур ҳолат юзасидан Косон туман прокуратураси томонидан Қ.Т.га нисбатан жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзатилган.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
22:09 / 23.04.2025
Олмалиқда ширинликни еб қўйган боласининг қўлини куйдирган она 2 йилга қамалди
19:37 / 23.04.2025
Қашқадарёда 14 ёшли ўсмир бошқарувидаги Gentra ЙТҲга учради. Қурбонлар бор
17:21 / 05.04.2025