Жаҳон | 21:16 / 12.11.2021
3974
1 дақиқада ўқилади

Сальвадор президенти жиноятчиларга қарши курашга армияни жалб қилди

Фото: Reuters

Сальвадор президенти Найиб Букеле жиноятчиликка қарши кураш учун шаҳарлар кўчаларига армияни чиқаришни буюрди: мамлакатда охирги кунларда қотилликлар сони кескин кўпайиб кетган. Бу жиноий тўдалар зўравонлиги билан боғланган.

Ҳарбийлар пойтахт Сан-Сальвадор ва бошқа шаҳарларни полиция билан бирга патруллашни бошлаган. Полиция номақбул ҳудудларда уйма-уй юриб жиноятчиларни излаш вақтида армия зирҳли техникаси у ерлардан чиқиш жойларини блоклаб турибди. 

Бундай кескин чоралар кўрилишига мамлакатда охирги 2 кун ичида 30 дан кўпроқ қотиллик содир этилиши сабаб бўлган.

2020 йилда El Faro нашри президент Букеле жиноий гуруҳлар билан келишиб олганини маълум қилган. Келишувга кўра, ҳукумат жиноий тўдалар зўравонлик даражасини пасайтиришига жавобан қамоқхонадаги шароитларни яхшилашга ваъда берган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид