Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қамчиқ довонида қор: махсус техникалардан фойдаланишга тўғри келмоқда
“Қамчиқ” довонида қор ёғмоқда. Қор қалинлигидан довондаги йўлларни тозалаш учун махсус техникалардан фойдаланишга тўғри келмоқда.

Фото: Kun.uz
Довондаги йўлларни тозалаш билан “Қамчиқавтойўл” ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси шуғулланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, “Ўзгидромет” янги ҳафта бошида ҳаво кескин совиши, айрим жойларда қор ёғишидан огоҳлантирган.
Душанба куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши, сешанбада Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига, сешанба-чоршанба кунлари эса республиканинг барча ҳудудларига Волга бўйи орқали Россиянинг Европа ҳудуди (Москва вилояти) устида шаклланган нам ва совуқ ҳаво массаси кириб келиши кутилмоқда.
16–17 ноябрда республика бўйича шамол тезлиги 17-22 метр/секундгача кучайиши мумкин. Баъзида 25-28 метр/секундгача кучайиши мумкин. Айрим ҳудудларда чангли бўрон бўлади.
Мавзуга оид

13:41 / 28.04.2025
Қамчиқда Isuzu иштирокида ЙТҲ рўй берди

16:14 / 11.04.2025
Наманганда ЙПХ ходимлари ноқонуний олиб кетилаётган 360 та iPhone’ни “қўлга олди”

13:49 / 02.04.2025
Қамчиқда Hyundai минивэни хандаққа қулади

21:37 / 07.03.2025