Ўзбекистон | 09:22 / 15.11.2021
2863
1 дақиқада ўқилади
Термизда бетон устунга урилган Labo машинаси ҳайдовчиси вафот этди
Термиз шаҳрида бетон устунга урилган Labo машинаси ҳайдовчиси вафот этган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 14 ноябр куни соат 2:30ларда 4Р-23 автомобил йўлининг Термиз шаҳридан ўтган 5-километрида, Баркамол авлод ва Кўзмуночоқ кўчалари кесишган чорраҳада одам ўлими билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Labo машинаси ҳайдовчиси Кўзмунчоқ кўчасидан ҳаракатланиб келиб бошқарувни йўқотган ва йўл ўртасидаги бетон тўсиққа урилган. Оқибатда унинг ҳайдовчиси оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган.
Дастлабки суриштирувга кўра Labo машинаси ҳайдовчиси бошқарув пайтида эътиборсизлик қилган ёки ухлаб қолган.
Мавзуга оид
16:23 / 29.07.2024
Волгоград областида йўловчи поезд юк машина билан тўқнашди
15:50 / 27.07.2024
АҚШда 38 яшар ўзбекистонлик тракчи ЙТҲ туфайли вафот этди
13:07 / 27.07.2024
Қамчиқ довонида 3 та юк автомобили ва Mercedes-Benz Sprinter иштирокида ЙТҲ юз берди
07:35 / 27.07.2024