Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга Беларус мудофаа вазири бошчилигидаги ҳарбий делегация ташриф буюрди
18 ноябрь куни Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-лейтенант Баҳодир Қурбонов Беларус мудофаа вазири генерал-лейтенант Виктор Хренин бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, учрашувда мудофаа соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати муҳокама қилинган ва истиқболдаги режалар белгилаб олинди. Ўзбекистон ва Беларус мудофаа вазирликлари ўртасида ҳарбий соҳада ҳамкорлик бўйича 2022 йилга мўлжалланган қатор тадбирларни ўз ичига олган битим имзоланди.
Шунингдек, делегация аъзолари «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасидаги «Матонат мадҳияси» мажмуаси пойига гулчамбар қўйди ва «Шон-шараф» музейидаги экспонатлар билан танишди.
Беларуслик ҳарбийлар ташриф давомида Ўзбекистон Қуролли Кучлар академияси, Мудофаа вазирлиги «Чимён» тоғ тайёргарлиги ўқув-машқлар маркази, Чирчиқ олий танк қўмондонлик-муҳандислик билим юртига бориши ва Бухоро вилоятига сафари режалаштирилган.
Мавзуга оид
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
12:14 / 24.05.2025
Ғойиб бўлган Беларус мухолифат спикери махсус хизматлар билан алоқада гумонланяпти
15:00 / 20.05.2025
ЕИ давлатлари янги мудофаа жамғармаси бўйича келишиб олди
14:34 / 20.05.2025