Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистонда фермерлар норозилигидан сўнг янги қонун бекор қилинади
Бош вазир Нарендра Моди ҳукуматнинг бу ҳаракати учун узр сўради ва қишлоқ хўжалигини юритиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилган янги қонун парламентнинг қишки сессиясида бекор қилинишига ваъда берди.
Ҳиндистонда бир йилдан буён фермерлар норозилигига сабаб бўлиб келаётган янги қонун бекор қилинади. Бу ҳақда мамлакат бош вазири Нарендра Моди маълум қилди, деб хабар берди The Assosiated Press.
Моди ҳукуматнинг бу ҳаракати учун узр сўради ва қишлоқ хўжалигини юритиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилган янги қонун парламентнинг қишки сессиясида бекор қилинишига ваъда берди.
«Халқ олдида узр сўраган ҳолда, биз ҳақлигимизни фермер биродарларга тушунтириш учун етарлича ҳаракат қила олмадик демоқчиман. Келинг, ҳаммасини бошидан бошлаймиз», — деди бош вазир.
У шунингдек, норозилик намойишлари ўтказаётган фермерлардан уйларига тарқалишларини илтимос қилди.
Ўтган йил сентябрда мамлакат парламенти қишлоқ хўжалигини юритиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилишини тасдиқлаганди. Янги қонун шу заҳоти фермерлар норозилигига сабаб бўлди. Улар бу қонунни йирик корпорацияларни қўллаб-қувватлайдиган ва майда хусусий хўжаликларни даромаддан маҳрум қиладиган деб топишди.
Мавзуга оид
20:40 / 27.05.2025
Ҳиндистон хусусий фирмаларга замонавий қирувчи самолётларини йиғишга рухсат берди
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
21:17 / 23.05.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди
21:32 / 21.05.2025